Жамият
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти яқинида йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушганди. Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, уч нафар мансабдор гумонланувчи сифатида ушланганини маълум қилди.
12 август куни Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишга имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган. Оқибатда 2 миллиард 760 миллион сўмлик зарар етказилган.
“Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахс гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ