Коронавируснинг тез тарқалаётган янги штамми – “Eris” қай даражада хавфли?

Сақлаш
01:35 / 12.08.2023 1880 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус омикрон штаммининг янги EG.5 “Eris” варианти дунё бўйлаб тез тарқалаётганини маълум қилди. ЖССТ берган маълумотларга кўра коронавируснинг янги варианти “глобал миқёсда” аҳоли учун катта хавф туғдирмайди.

 

EG.5 штамми биринчи марта 17 февралда қайд этилган. Ташкилот пресс-релизида ўша вақтдан бери касалликка чалиниш бўйича “дунё бўйлаб хабар қилинган ҳолатлар улуши барқарор ўсиб бормоқда”, – деб тушунтирилди.

 

 

«2023 йил 19 июлда бу вирус кузатув остидаги вариант сифатида белгиланди», – дейди ЖССТ.

 

Маълум қилинишича, “Eris” штамми йўтал, бурун оқиши, иситма, томоқ оғриғи ва кўкрак қафасининг сиқилиши билан намоён бўлади ва айни дамда у қадар хавфли эмас деб баҳоланмoқда.

 


Oyina.uz'ни Телеграмда кузатинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//