Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди

Сақлаш
22:32 / 11.08.2023 1854 0

Ўзгидромет дам олиш кунлари ҳароратнинг аста-секин пасайиши давом этиши, якшанба куни ҳарорат кундузи +30…+32 даражадан, жанубда +35 даражадан ошмаслиги ҳақида маълум қилди.

 

Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

12−13 август кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги чанг-тўзон билан 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлигининг кучайиши баъзида 20−22 м/с га етиши мумкин.

 

Тошкентда 11−13 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ҳарорат кундузи +34…+36 даража, шанба куни +32…+34 даража, якшанба куни +30…+32 даража бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги бироздан ўртачагача эсади, кечалари 10−12 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//