2030 йилгача Тошкент шаҳридаги яшил майдонлар 5000 гектарга етказилади

Сақлаш
20:15 / 11.08.2023 1663 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беришича, 2030 йилга қадар Тошкент шаҳри ҳудудидаги яшил майдонлар 5000 гектарга етказилиши мақсад қилинган.



Бу борада ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2024 йилда ҳозирда мавжуд 900 га қўшимча 300 га кўкаламзор ҳудуд ташкил этилиб, яшил майдонлар 1100 гектарга, 2025 йилда 1400, 2026 йилда 1900, 2027 йилда 2500, 2028 йилда 3200, 2029 йилда 4000 гектарга етказилади.

 



Шунга параллель равишда бугунгача экилган ва экилаётган ҳар бир дарахтга паспорт бериш ва уларнинг парвариши учун масъулларни бириктириш ҳамда ўсиш жараёнини назорат қилиш ишлари ҳам олиб борилади, – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//