Тошкентда икки киши лифтда қамалиб қолди

Сақлаш
01:45 / 11.08.2023 1799 0

Юнусобод тумани ҳокимлиги лифтда қамалиб қолган икки фуқарога лифтни ишлаб чиқарган компания шартнома йўқлиги сабаб бепул хизмат кўрсатмаслигини айтгани юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

 

Ижтимоий тармоқларда икки киши бўлган лифт очилмай қолгани юзасидан хабар тарқалди. Ушбу ҳолат Юнусобод тумани ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.

 

Аниқланишича, 7 август куни соат 17:14 да тумандаги 5-марказ, 74-уйнинг лифтида 2 нафар фуқаро борлигида очилмай қолган. Улар дастлаб, ушбу лифтни ишлаб чиқарган компанияга телефон қилган. Шу ондаёқ компания масъуллари лифтга хизмат кўрсатмаслигини билдирган. Шундан сўнг, улар Тошкент шаҳар ФВБ бўлими марказий диспетчерлик марказига алоқага чиққан. Орадан беш дақиқа ўтмасдан фуқаролар лифтдан чиқарилган. Улар туман ФВБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

 

Қайд этилишича, мазкур лифт “Texnopark” МЧЖ томонидан “Остен” бренди остида ишлаб чиқилган бўлиб, олти ойгача синов муддати белгиланган. Лифт уйга 15 кун аввал ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда синов муддатини ўтаётгани сабабли хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниясига топширилмаган.

 

“Лифт Бошқарув сервис компаниясига топширилганидан сўнг хизмат кўрсатиш бўйича БСК билан шартнома имзоланади. Ўрнатилган ҳар бир лифтнинг кириш пештоқига хизмат кўрсатувчи ва қутқарув хизмати телефон рақамлари ёзиб қўйилганлиги маълум бўлди”, — дейилади муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//