Сиёсат
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ҳисор” давлат қўриқхонаси ва Шаҳрисабз ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи Танхоздарё дарёси ирмоғида фуқаролар томонидан 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланган.
Ноқонуний ов оқибатида табиатга 133 млн 650 минг сўм зарар етказилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бориш ва қонунбузарларга нисбатан чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун расмийлаштирилган.
Вазирлик берган маълумотга кўра, Амударё гулбалиғи йўқолиб бораётган кенжа тур ҳисобланиб, Ўзбекистон Қизил китоби ва SITES конвенсияси (Қизил китоб ва Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенсия) иловасига киритилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ