Сиёсат
Ижтимоий тармоқларда ЖССТ томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Cold Out” йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сироп хавфидан огоҳлантириш хабарлари тарқалиши юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, “Cold Out” сиропи “Fourrts Laboratories” (Ҳиндистон) томонидан “Dabilife Pharma” учун ишлаб чиқарилган ва унинг таркибида токсинлар мавжуд. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳиндистоннинг “Фоурртс Лабораториес” томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини билдирган.
Шунингдек, марказ муносабатида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилиши эслатилади.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумотига кўра, 2023 йил феврал ойидан бошлаб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатимизга кириб келаётган сироб шаклдаги дори воситалари таркиби диетиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилади ва бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назорат ўрнатилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ