Сиёсат
Хабарингиз бор, UzAuto Motors томонидан эълон қилинган Cobalt, Lacetti ва Damas автомобиллари сотуви бир кундаёқ тамом бўлди. Маълум бўлишича, баъзи юртдошларимиз бу турдаги машиналарни харид қилгандан сўнг, шартномаларга устама қўйиб, OLX сайти орқали «тадбиркорлик» қилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу ҳаракат юзасидан шаръан жоиз эмас, деган фатвони эълoн қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг айтишича, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса шаръан жоиз эмасдир.
Қолаверса, бу ҳолатда фуқароларнинг алданиб қолиш эҳтимоли юқори эканлиги эслатилади. Чунки машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки, у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлади.
Марказ хулосасига кўра, шу каби жиҳатларни инобатга олганда, автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ