Тошкентда Malibu-2 пиёдани уриб кетди

Сақлаш
21:46 / 09.08.2023 954 0

ИИВ ЙҲХХ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 8 август куни соат 23:50 ларда Яккасарой тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаси 1-уй қаршисида 21 ёшли Ш.Ғ. Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда — 74 ёшли М.Ҳ.ни уриб юборган.

 

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//