Буюк Британияда Гулнора Каримованинг 25 млн долларлик мулки мусодара қилинди

Сақлаш
20:22 / 09.08.2023 994 0

Буюк Британиянинг Катта миқдордаги фирибгарликка қарши кураш бюроси Гулнора Каримованинг мамлакатдаги учта ҳашаматли мулкини мусодара қилди. Булар — Белгравиядаги иккита квартира ва Суррей графлигидаги шоҳона уй, дейилади бюро маълумотларида.

 

Фирибгарликка қарши кураш бюроси 2018 йил октябрь ойида Каримованинг Британиядаги активларини мусодара қилиш бўйича судга мурожаат қилган эди. 2023 йил 8 август куни Буюк Британия Олий суди бу даъвони қаноатлантирди. Мусодара қилинган мулкнинг қиймати 20 миллион фунт стерлингдан (25,4 миллион доллар) кўпроққа баҳоланган.

 

“Биз бугунги кунда ушбу объектларни назоратга олиш учун бир нечта оффшор ҳисоб ва компаниялар билан боғлиқ мураккаб молиявий схемани аниқладик.

Бу қарор Буюк Британиядан “ифлос” пуллар олинишига барҳам бериш йўлида навбатдаги қадамдир”, — деди Фирибгарликка қарши кураш бошқармаси директори Лиза Ософски.

 

Бюро маълумотларида айтилишича, Каримова 2004—2012 йилларда телекоммуникация компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши эвазига улардан юзлаб миллион доллар пора олган.

 

Гулнора Каримова 2019 йил баҳоридан бери 21-рақамли колонияда жазони ўтамоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//