Жамият
Тошкентда 63 ёшли эркак 8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилди. Бу ҳақида Nemolchi.uz лойиҳаси хабар қилди ва эркак қизга бузуқ ҳаракатлар қилиб, уни ўпгани акс этган видеони ўз саҳифасига жойлади. Тошкент шаҳри ИИББ эркак ушлангани ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.
Аниқланишича, ҳолат 8 август куни тахминан соат 18:30 да содир бўлган. 63 ёшли М.И. Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафидаги йўл четида ўтирган 8 ёшли Ш. У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
ИИББ ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ариза тушмаганини билдирди.
Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ