Тошкентда 17 ёшли қизга шилқимлик қилган йигит 10 йилга қамалди

Сақлаш
03:31 / 09.08.2023 967 0

Тошкент шаҳар Миробод туманида эркак 17 ёшли ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан суд жараёнлари якунланди

 

Унга кўра, бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида О.О. (1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

 

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С.Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

 

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ О.О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

 

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг аппеляция инстанциясига шикоят бериш ва протест киритишга ҳақлилиги маълум қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//