Жамият
Фирибгарлик йўли билан 25 миллион сўмга яқин пулларни эҳсон сифатида ўзлаштирган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 йилда туғилган Т.И. (аёл),2022 йилнинг сентябрь ойида “Telegram” мессенжери орқали орқали профил очиб, бошқа бировнинг вояга етмаган қизининг касал ҳолатдаги суратини жойлаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқдаги турли гуруҳларга ушбу суратдаги қиз, фарзанди эканлигини ҳамда касаллиги ва ёрдамга муҳтожлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган.
Натижада Т.И, онаси номига очилган банк пластик карта рақамини “Telegram” га жойлаб, фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан 25 миллион сўмга яқин пулларни эҳсон сифатида ўзлаштиришга эришган. Андижон вилояти ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қўлга киритилган пулларни фирибгар эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77361
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ