Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар қайта номланади. Ҳокимлик маҳаллий аҳоли фикри билан қизиқмоқда

Сақлаш
02:57 / 08.08.2023 1089 0

Тошкент шаҳридаги айрим номсиз кўчаларга ном бериш, амалдаги кўчаларни қайта номлаш ва уларнинг обект турини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан Тошкент шаҳридаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш ҳамда обект турини ўзгартириш бўйича тайёрланган таклифлар келиб тушган. 

 

Ҳокимлик маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида фуқароларни geonom.tashkent.uz сайтида ўз фикрини билдиришга таклиф этади.

 

Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:

 

— Оғзаки равишда: +99871 210 04 13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача) мурожаат қилиш орқали;

 

— Ёзма: 100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов шоҳкўчаси, 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;

 

— Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz  электрон почтасига хат юбориш  йўли билан. 

 

Маҳаллий аҳоли ўз фикрини жорий йилнинг 7-август кунидан 21-август кунига қадар билдириши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//