Иқтисод
Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, “Nike” трансмиллий компанияси ўз бренди остидаги спорт пойабзалларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга 2019 йилда расман рухсат берган эди.
Хитойлик инвесторлар томонидан 3 млн доллар эвазига Андижон вилоятида иш бошлаган “Sino International” хорижий компанияси ўтган 5 йил мобайнида “Nike” компанияси томонидан белгилаб берилган халқаро стандартларни тўлиқ бажариб, бренд кроссовкаларининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилиши бошланди.
Бугунги кунда “ Sino International” хорижий компаниясида 50 нафар ишчи ходим меҳнат қилади. Корхонада кунига 6000 жуфт кроссовка ишлаб чиқариш имконияти бор. Йил охирига келиб бу қувват 2 ҳисса ортиши режалаштирилган.
“Nike” брендининг оригинал кроссовкаларини ишлаб чиқариш учун компаниянинг Хитой филиали нега айнан Ўзбекистонни танлади?
— Бундан беш йил олдин биз Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини ўрганиш ва ўз лойиҳаларимизни амалга ошириш учун келган эдик. Чарм-пойабзал саноатидаги лойиҳамиз ҳам бор эди. Бозорни ўрганиб чиқиб, халқаро брендларни Ўзбекистонга жалб қилишга қарор қилдик. Бу ҳақида “Nike” компаниясининг Хитойдаги филиалига мурожаат қилдик. Улар ўз талабларини айтди.
Шундан сўнг, “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан бу талабларни амалга оширишга киришдик. 2019 йилда лойиҳани бошладик. Коронавирус пандемияси сабаб, ускуналарни етказиб беришда узилиш бўлди. Шунингдек, “Nike” трансмиллий компанияси технологларини келиши ҳам кечикди. Пандемиядан сўнг бу ишларни жадаллаштиришни бошладик. Ҳозирда кунига 6000 жуфт ишлаб чиқараётган бўлсак, келгусида йилига 3 млн жуфт кроссовка шу линияларда тайёрланади, — деди “Сино Интернатионал” хорижий компанияси раҳбари Ронгхуан Фан.
“Nike” компанияси стратегиясига асосан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кроссовкалар Марказий Осиё, Покистон ва кейинчалик Европа бозорларига йўналтирилади.
“Sino International” хорижий компаниясининг маҳсулотлари аллақачон Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон бозоридан жой эгаллади. Келгуси йилдан маҳсулотлар Покистонга ҳам юборилади.
“Sino International” хорижий компанияси бу билан тўхтаб қолмасдан “Адидас” томонидан қабул қилинган стандартларни якунига етказиб, “Адидас” бренди остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ