Қашқадарёда Маънавият ва маърифат масканлари сони 10 тага етди

Сақлаш
21:50 / 07.08.2023 1022 0

Куни кеча Қашқадарё вилояти Муборак туманида Маънавият ва маърифат маскани тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

 

 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова, туман ҳокими Акром Арипов ҳамда нуронийлар, ёшлар, ижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сон қарорига кўра туман ҳокимлиги балансида бўлган фойдаланилмаётган бинода раҳбар ва мутахассис хоналари, кутубхона, йиғилишлар зали ташкил этилиб, Маънавият ва маърифат маскани сифатида туман бўлинмаси ихтиёрига берилди. Бу ерда шунингдек, Қашқадарёдан биринчи бўлиб Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган Бўрон Рўзиев, Қобил Мўминов фаолияти акс этган бурчак ҳам ташкил этилади.

 

 

Қайд этиш лозим, 2021 йилда Қарши шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими учун, Шаҳрисабзда эса туман бўлинмаси учун бундай масканлар қуриб фойдаланишга топширилган эди. 2022 йилда Китоб, Нишон, Деҳқонобод ва Яккабоғ туманларида, жорий йилда эса Миришкор, Шаҳрисабз, Кўкдала ва Муборакда Маънавият ва маърифат масканлари иш бошлади. Шу тариқа, Қашқадарёда бундай масканлар сони 10 тага етди.

 

 

“Oyina.uz”ни Телеграмда кузатинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//