Жамият
Фарғона вилоятида Маънавият ва маърифат масканлари сони яна биттага кўпайди. Фарғона шаҳридаги "Дўстлик уйи" имкониятлари янада кенгайиб, бу ерда Маънавият ва маърифат маскани иш бошлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов мамлакатимиздаги ислоҳотлар жараёнида кучли маънавият муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Бу ерда кутубхона, ижодкорлар хонаси, анжуманлар зали, мақом, рақс, ҳунармандчилик каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд.

Иштирокчилар Маънавият ва маърифат масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бу жой чинакам маърифат масканига айланиши, ранг-баранг тадбирлар, лойиҳалар амалга ошириладиган, зиёли инсонлар қадами аримайдиган жой бўлиши кўзда тутилган.
.jpg)
.jpg)
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77531
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ