Жамият
Тошкентда жойлашган тўлов компаниялардан бирига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари киргани ва компаниянинг бир нечта ходимларини ҳибсга олгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида фуқароларнинг пластик карталаридан 12 миллиард сўм миқдоридаги пуллар ўғирлангани юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши тергов қилинмоқда.
Жиноятни тўлиқ фош қилиш ва жиноят учун жазо муқаррарлиги принципини таъминлаш, фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплатиш чораларини кўриш мақсадида бир қатор тергов-тезкор ҳаракатлар олиб борилмоқда. Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетгани аниқланган.
“Мазкур жиноят иши доирасида пойтахтдаги тўлов тизими компанияларидан бирида текширув ўтказилган. Текширув жараёнида ҳеч ким ҳибсга олинмаган, компания масъул ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш олинган. Жиноят иши якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77361
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ