Иқтисод
Пенсия жамғармаси 2023 йилнинг январь—июнь ойларида қанча фуқарога пенсия ва нафақалар тайинлангани тўғрисида маълумот берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистонда ярим йил ичида 201 минг 216 нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланди. Шундан 121 минг 620 та ёшга доир пенсия, 15 минг 326 та ногиронлик пенсияси, 9 минг 255 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва 55 минг 15 фуқарога нафақалар тайинланган.
Жамғарма хабарида янги пенсия ва нафақа тайинланганларнинг 101 минг 726 нафари (50,6 фоиз) аёллар экани қайд этилган.
Статистикага кўра, янги пенсия ва нафақалар сўнги ярим йил давомида апрель ойида энг кўп (36 минг 552 та) тайинланган. Кейинги ўринлар — март (35 минг 686 та), июнь (34 минг 750 та), май (35 минг 401 та) ва январь (33 минг 609 та) ойларида бўлган. Энг кам янги пенсия ва нафақалар февраль ойида (25 минг 218 та) тайинланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ