Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларга люкс поездлар қатнови йўлга қўйилади

Сақлаш
01:13 / 04.08.2023 1742 0

Транспорт вазирлигида “Arsenale Group” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида люкс сайёҳлик поездини ишга тушириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Компания раҳбарияти вагонларни панорамали деразалар, ҳашаматли кабиналар ва ресторан вагонлари билан жиҳозлашни режалаштираётганини маълум қилган.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда бундай поездлар қурилиш жараёнида бўлиб, 2026 йилда бундай вагонлар БАА ва Саудия Арабистонида ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Италия компанияси люкс вагонларни Тошкент – Самарқанд — Бухоро – Хива – Тошкент йўналиши бўйича ишга туширишни таклиф қилди. Компания вакиллари вагонлар Италияда ишлаб чиқарилиши режалаштирилганлигини таъкидлади. Сайёҳлик поезди жами 33 та кабина ва умумий сиғими 66 йўловчига мўлжалланган юқори қулайликка эга 12 та люкс вагонлардан иборат бўлиши режалаштирилган.

 

Учрашув якунида томонлар ушбу масала бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//