Ўзбекистонда қанча эркак кўп хотинлилик жиноятини содир этгани очиқланди

Сақлаш
20:56 / 03.08.2023 830 0

Ўзбекистонда қанча эркак кўп хотинлилик жиноятини содир этгани учун судлангани очиқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.

Унга кўра, 2018—2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган бўлиб, уларга тегишли жазо тайинланган.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди.

 

Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш базавий ҳисоблаш миқдори (ҳозирда 330 минг сўм)нинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//