Жамият
Фарғонада эркак телефонига жавоб бермаган Yandex ҳайдовчисининг машинаси ойналарини тош билан синдиргани, ИИО ходимлари эса томошабин бўлиб тургани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, гумонланувчи шахс қўлга олинган.
1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Yandex Go фирмасига такси буюртма қилган. Буюртмани ҳайдовчи Фарғона шаҳрида яшовчи, 21 ёшли И.Р. қабул қилган ва бироздан сўнг бошқарувидаги Cobalt автомашинасида С.Ш. турган Соҳибқирон Темур кўчасига етиб келган.
Бироқ фуқаро ҳайдовчининг телефони ўчиб қолгани ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, ўзаро жанжаллашган ва ҳайдовчининг автомашинаси ойналарини тош билан уриб, синдирган.
“Узр, кечирасизлар, жуда қизишиб кетдим. Бир-биримизни тушунмадик. Жамоат жойида тартибсизлик қилиб, қонунни бузганимиз учун мана, жазосини олиб, жавоб бериб ўтирибмиз. Пушаймонман, фуқаролардан, ҳаммадан узр сўрайман, бошқа қайтарилмайди”, — дейди эркак.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган, шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мазкур ҳолатда ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ