Жамият
30 июль куни Каттақўрғон сув омборида 4 нафар йигит чўкиб кетгани аниқланди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Кўкдала туманларида яшовчи 7 нафар фуқаро Самарқанд вилоятига — Нуробод тумани “Пўлат” маҳалласида яшовчи таниши М.М.нинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида борган. Шу куни соат тахминан 17:30 атрофида маҳалладан ўтувчи Каттақўрғон сув омборига чўмилиш мақсадида боришган.
У ерда бўлган қайиқ билан сув омборининг қирғоғидан тахминан 40 метр узоқликка сузиб боришган. Суратга тушмоқчи бўлишганида тартибсиз ҳаракатлар қилишгани сабабли мувозанатни йўқотиб, қайиқ ағдарилиб кетган. Натижада уларнинг 4 нафари — 21, 25, 22 ва 21 ёшли йигитлар чўкиб кетган, 3 нафари қирғоққа сузиб чиқа олган.
Олиб борилган қутқарув ишлари давомида бир киши — 21 ёшли О.Э.нинг мурдаси топилган.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ