Жамият
Дала нафақаси ва дала устамаси ишловчиларнинг вақтинча ноқулай меҳнат ва маиший шароитлар сабабли дала шароитларидаги ишларни бажариш, шунингдек, ишлаб чиқариш объектларининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашганлиги билан боғлиқ ортиқча харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида тўланади.
Қонунчиликка кўра, қуйидагилар дала устамаси олиш ҳуқуқига эга:
а) дала шароитларида ишловчилар ва дала ишлари амалга оширилаётган жойларда яшовчилар;
б) геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш ва бошқа ташкилотларга бевосита уларнинг базавий дала шаҳарчаларида хизмат кўрсатиш учун махсус ташкил этилган мактаблар, тиббиёт, маданий-маърифий, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар ходимлари.
Меҳнат кодексининг 288-моддасига асосан, кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама қуйидаги энг кам миқдорларда белгиланади:
Дала шароитларидаги иш учун дала нафақаси қуйидагилардан кам бўлмаган миқдорда тўланади:
Дала устамаси ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисобланадиган пайтдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда, бироқ ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:
а) дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда – кунига 0,053;
б) геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини бажарадиган ташкилотларнинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда – кунига 0,011.
Дала устамаси дала ишлари амалга оширилаётган жойда ҳақиқатда бўлинган календарь кунлар учун тўланади.
Дала устамаси ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди ва Солиқ кодексига мувофиқ ходимнинг даромади сифатида ҳисобланмайди.
Дала устамаси қуйидаги ҳолатлар учун тўланмайди:
а) ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб келиш имкониятига эга бўлган барча тоифадаги ходимларга;
б) ҳар йилги меҳнат таътилида бўлинган вақт учун.
Жамоа шартномаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ички ҳужжат ёхуд ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув билан кўпроқ миқдордаги компенсациялар ҳам белгиланиши мумкин.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ