Жамият
Фарғона вилоятида яшовчи қўлларидан айрилган талаба йигитга машина берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3-босқич талабаси бўлган мазкур йигит икки нафар фарзанднинг отаси. У 27 йил аввал содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли икки қўлидан айрилган. 10 йилдан буён ҳайдовчилик қилиб келмоқда.
Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлида ўзининг “Москвич”ида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўрганиш ишлари олиб бораётган республика ишчи гуруҳи вакиллари уни тўхтатган. Ишчи гуруҳ у билан суҳбатдан сўнг янги Labo'ни кредит асосида расмийлаштириб, кредитнинг бошланғич қисмини ҳомийлик ёрдамида тўлаб берди. Қолган қисмини ҳам тўлашда амалий кўмак кўрсатиш мақсадида ЙҲХХ қарамоғига олиб, ишга жойлаштирилди. Шу орқали йигит доимий иш билан таъминланди.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77827
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ