Жамият
Кўплаб мумтоз қўшиқлари билан ўзбек халқига танилган хонанда Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди.
Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йил 18 июнь куни Андижон вилоятида туғилди. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институтини (ҳозирги Санъат ва маданият институтини) тамомлади.
1967 йилдан Андижон театрида, кейинчалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда ишлаган.
Хонанда «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент ироғи», «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ширинлигинг», «Кулди баҳорим», «Турналар», «Ажаб сирлар» каби қўшиқлари билан халққа танилган эди.
Нуриддин Ҳамроқулов 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ