Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди

Сақлаш
02:19 / 02.08.2023 1110 0

Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та — 2 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Олтин медаль:

 

-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, силтаб кўтариш);

 

-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, даст кўтариш).

 

Кумуш медаль:

 

-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, даст кўтариш ва икки кураш);

 

-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш).

 

Бронза медаль:

 

-61 кг: Азизбек Шомуродов (ўсмирлар, 3 та йўналишда);

 

-67 кг: Диёрбек Рўзметов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш).

 

Чемпионат 5 августга қадар давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//