Тошкентда 11 йўналишда янги автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади

Сақлаш
01:13 / 02.08.2023 968 0

Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 3-15 август кунларидан бошлаб, босқичма-босқич 11 та автобус йўналишларида янги турдаги ҳаракат таркиблари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қуйидаги йўналишларда янги турдаги автобус ҳаракатлари йўлга қўйилади:

 

12-сонли автобус йўналишига 14 дона «Yutong CNG» русумли;

 

74-сонли автобус йўналишига 7 дона «Yutong CNG» русумли;

 

88-сонли автобус йўналишига 13 дона «King Long» русумли;

 

120-сонли автобус йўналишига 11 дона «Mercedes-Benz» русумли;

 

91-сонли автобус йўналишига 13 дона «Yutong» русумли электобус;

 

97-сонли автобус йўналишига 8 дона «Yutong» русумли электобус;

 

118-сонли автобус йўналишига 14 дона «Yutong CNG» русумли;

 

42-сонли автобус йўналишига 10 дона «MAN» русумли;

 

54-сонли автобус йўналишига 9 дона «MAN» русумли;

 

66-сонли автобус йўналишига 8 дона «MAN» русумли;

 

174-сонли автобус йўналишига 9 дона «Mercedes-Benz» русумли.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//