Самарқандда ўрта асрларга оид археология объектлари қисман бузилгани аниқланди. Зарар миқдори 9 млрд сўм

Сақлаш
03:02 / 01.08.2023 1105 0

Бош прокуратура Самарқандда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирларини ўтказди.

Тадбирда Ургут тумани «Мингтепа» маҳалласида жойлашган «Тўлқиртепа-1» археология ёдгорлигининг 163 метр куб ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олингани, бунинг оқибатида тарихий объектга 4 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу туманнинг «Қуйиқишлоқ» маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид «Тешиктепа», «Деҳқонобод» маҳалласидаги «Қулқишлоқтепа-2» ва «Огаҳий» маҳалласидаги «Мозортепа» археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд сўм зарар етказилган.

Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура мазкур жиноий ишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкинлигини эслатиб ўтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//