Жамият
Ўзбекистонда Сингапур тажрибаси асосида ёшлар, шу жумладан, мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.
Агентлик ходимлари Сингапурда Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси, Бош прокуратура, PSB Академияси, Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби каби ташкилотларга ташриф буюриб, ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказгани қайд этилган.
Музокаралар давомида бир қатор масалалар бўйича келишувга эришилган Хусусан:
Сингапурнинг коррупцияга оид жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чораларни миллий амалиётга татбиқ этиш;
Сингапур тажрибаси асосида ёшлар, шу жумладан, мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистонда замонавий аксилкоррупция механизмларини ишлаб чиқишда Сингапур аксилкоррупция бюроси экспертларини жалб қилиш;
Сингапур амалиёти асосида хусусий сектор вакиллари ҳамда давлат идоралари молия ва иқтисод соҳасидаги ходимлар учун реал кейслар асосида қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш усулларини муҳокама қилиш ва бу йўналишда стандартларни жорий этиш;
Ўзбекистон давлат идоралари раҳбар кадрлари учун Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабида махсус ўқув курсларини ташкил қилиш;
давлат хизматчиларини Сингапур тажрибаси асосида қисқа муддатли курсларда малакасини ошириш;
ҳамкорликда коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича терговчилар малакасини оширишга қаратилган лойиҳани ишга туширишга келишилган.
Бундан ташқари, прокуратура идораларига ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, шунингдек, коррупцияга оид ишларнинг судда кўрилиши ва унда прокурор иштироки бўйича Сингапур тажрибаси ўрганилиб, таҳлил қилинади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ