Жамият
“Ўзгидромет” хизмати агентлиги иш ҳафтаси − 31 июль — 4 август саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, кундуз кунлари ҳаво +35…+40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42 даражагача исийди, ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
31 июль ва 1 августда шимолда ва чўл ҳудудларда, 3−4 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кейинги дам олиш кунлари эса ҳарорат фони бироз пасайиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат +33…+38 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3−6 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 8−10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 31 июль — 4 августда +38…+40 даража атрофида бўлади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ