Жамият
Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон–2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
“Ўзбекистон–2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.
Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни “Regulation.gov.uz” ва “2030.strategy.uz” порталларига юборишлар мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси 9 августгача давом этади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ