Сиёсат
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарларига, туман ва шаҳар ҳокимларига жами 16 та Tracker автомашинасини харид қилиш учун 4 млрд сўм ажратилиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди. Вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев 12 июль куни (кўплаб вилоятлардан фарқли равишда) жонли эфирда бўлиб ўтган вилоят кенгаши сессиясида янги автомобиллар харид қилиш нима учун кераклигини тушунтирди.
«Очиғини айтиш керак, мен бу масалани ҳукумат даражасига кўтардим, сабаби биз ҳудудларга чиқяпмиз. Туманда ўзимиз ҳам ишлаганмиз. Мен буни таҳлил қилдирдим. Ҳокимлар далаларга, қишлоқ хўжалиги, қурилиш объектларига боради. Кунда-кунора хар битта машинаси ҳаражат, 2016−2017 йиллардаги машиналар…
Бу битта нарса, иккинчиси, барибир ишлаётган одамларга озгина мотивация керак… Айрим туманларда транспорт масаласи бўлгани учун [ҳокимлар] кластерларнинг машинасида юрибди. Эртага бу манфаатлар тўқнашувига олиб келмайдими? Бундай бўлмаслигига ким кафолат беради?.. Улардан талаб қилишим учун аввало шарт-шароит яратиб бериш керак», деди ҳоким.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77827
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ