Жамият
Ушбу ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, кеча Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат 6-9 даражага, баъзи жойларда 10-12 даражага пасайди.
Бугун нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудларига тарқалади, аммо ҳароратнинг пасайиши республиканинг шимоли-ғарбида пасайгани каби сезиларли бўлмайди. Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 33-38 даража атрофида, жанубда 40-42 даражагача бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. 8-30 июлда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтимизда: 28-30 июль кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, бугун кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат 35-37 даража, дам олиш кунлари 36-39 даража бўлади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ