Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Сақлаш
01:06 / 28.07.2023 1668 0

Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 2022 йилнинг ёз ҳамда 2023 йилнинг июн ойидаги рекорд кўрсаткичларни янгилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2023 йил 26 июлда Республика бўйича электр энергияси истеъмоли 250,7 млн кВт⋅соатни ташкил этди. 2022 йилнинг худди шу кунида жами 236,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлатилган бўлиб, кечаги кўрсаткич аввалги йилдагидан 5,8 фоиз ортиқ бўлди.

 

Бундан олдин 2023 йил 12-июл куни Республика бўйича жами истеъмол 247,5 млн кВт⋅соатни ташкил этиб, рекорд кўрсаткич янгиланган эди.

 

Шу билан бирга, 26 июл куни электр энергияси истеъмолининг соатлик талаби қарийб 12 300 МВтни ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг шу кундаги ҳолатига нисбатан 1 500 МВт (+14,1 фоиз) кўпдир.

 

Маълумот учун, 2022 йилда максимал электр энергияси истеъмоли 27 июлда қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 239 млн кВт⋅соатни, кундузги истеъмол қуввати 10 800 МВтни ташкил қилган.

 

Энергетика тизимидаги электр станциялари томонидан кунлик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 243,9 млн кВт⋅соатни ташкил этди. Бу 2022 йилнинг шу кунги ҳолатига нисбатан 21,5 млн кВт⋅соат (9,6 фоиз) кўпдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//