“Шахснинг тарихдаги роли ёхуд Шавкат Мирзиёев феномени ва унинг Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёда кечаётган жараёнларга таъсири ҳақида” – мақола атрофидаги муҳокамалар

Сақлаш
04:25 / 27.07.2023 1496 0

Бугун Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида “Ишонч” газетасининг 2023 йил 24 июлдаги 89-сонида эълон қилинган сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Шахснинг тарихдаги роли ёхуд Шавкат Мирзиёев феномени ва унинг Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёда кечаётган жараёнларга таъсири ҳақида” мақоласи муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

 

Йиғилишда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, ёш профессор-ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар бевосита, ҳудудлардаги ОТМлари профессор-ўқитувчилари ва илмий изланувчилари эса ZOOM платформаси орқали иштирок этдилар.

 

 

Йиғилишда сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Сенат аъзоси Минҳожиддин Ҳожиматов ушбу мақоланинг долзарблиги ва аҳамияти хусусида батафсил фикр юритди. Маърузачи эътироф этгандек, ушбу мақолада Ўзбекистоннинг тарихи, бугуни ва келажаги тўла-тўкис қамраб олиниши билан бирга ҳар бир тарихий давр объектив баҳоланиб, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари илмий нуқтаи назардан тизимли таҳлил қилинган. Шавкат Мирзиёевнинг қисқа вақтда мамлакатимиз ва минтақада кечаётган барча жараёнларга фавқулодда таъсир кўрсата олгани ҳамда Марказий Осиё, қолаверса, глобал геосиёсатда муҳим ролни бажаргани фикримизнинг тасдиғидир.

 

 

Шахсларнинг тарихдаги роли ҳамиша турли тарзда талқин қилиб келинишини яхши биламиз. Рус-француз файласуфи Шарль Раппопорт “Тарих фалсафаси унинг асосий оқимларида” (1899) асарида шахснинг тарихдаги ўрни ҳақида марксизм асосчиларининг қарашлари билан бир қаторда, шундай ечим ҳам борлигини таъкидлаган: “Шахс – тарихий тараққиётнинг ҳам сабаби, ҳам маҳсулидир”.

 

Мазкур мақола муаллифи шахснинг тарихдаги ролига шу нуқтаи назардан ёндашгани ҳолда, Шавкат Мирзиёев феноменини янада чуқурроқ очишга ҳаракат қилган. Дарҳақиқат, бугунги даврда ҳам биргина сиёсий етакчи, яъни Шавкат Мирзиёев улкан ҳудуддаги геоиқтисодий ландшафтни ўзгартиришга қандай кучли таъсир кўрсата олиши мумкинлигига аниқ мисолларда гувоҳ бўлиб турибмиз.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон раҳбари сиёсий курсининг ўта ижобий таъсирини инобатга олиб, уни “Шавкат Мирзиёев феномени” дея атай бошладилар. Ва бу янгича сиёсий сифатлов  эндиликда “Янги Ўзбекистон” атамаси билан бир қаторда, нафақат минтақа, балки халқаро сиёсат майдонларида ҳам баралла янграй бошлади.

 

Давлатимиз раҳбари Учинчи Ренессанс даври бўсағасида турган Ўзбекистон яна Марказий Осиёда минтақавий тараққиёт марказига айланиши зарурлигини қайд этиб, “Бунинг учун мактабгача таълим, мактаб, олий ва ўрта махсус таълим тизимини энг юқори сифат даражасига кўтариш, янги Ренессанс даври шаклланишида илмий муассасаларни “ўзаро боғлиқ бўлган тўртта бўғин”га айлантириш мақсадида уларни модернизация қилиш зарур” дея таъкидлади. Илм-фан тараққиёти Учинчи Ренессанс пойдеворини қисқа муддатда тиклашимизга имкон беришига ҳеч шубҳа йўқ.

 

 

Йиғилишда сўзга чиққан жамғарма раиси академик Оқил Салимов, сиёсий фанлар доктори Нарзулла Жўраев ва бошқалар ҳам мазкур мақола хусусида ўзларининг фикр-мулоҳозаларини билдириб ўтдилар.

 

Мазкур мақола матни билан батафсил Oyina.uz сайтида танишишингиз мумкин.
 

“Oyina.uz”нинг Телеграмдаги расмий каналига аъзо бўлинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//