Ақлий заифлик ёки деменция ташхиси қўйилган шахсларга янги ижтимоий хизматлар кўрсатилади

Сақлаш
10:11 / 28.04.2026 10 0

Оилавий муҳитга яқин шаклдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

 

“Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони билан мўътадил, оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ёки деменция ташхиси қўйилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун оилавий муҳитга яқин шаклдаги қуйидаги:

 

- 2026 йил 1 июнгача “Янги кун” кундузги қатнов асосида қараб туриш;

- 2026 йил 1 сентябргача уй шароитида қараб туриш;

- 2026 йил 1 октябргача кичик ҳажмли “Мадад” уйи;

- 2026 йил 1 ноябрга қадар “Ижтимоий таътил” қисқа муддатли жойлаштириш каби янги ижтимоий хизматларни кўрсатиш босқичма-босқич жорий этилади.

 

Ушбу хизмат кичик ҳажмли “Мадад” уйларида ташкил қилиниб, ижтимоий реестрга киритилган руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг қонуний вакили билан имзоланадиган шартномага мувофиқ 1 йилда 1 маротаба шартномада белгиланган муддатда, бироқ кўпи билан 2 ҳафта давомида кўрсатилади.

 

2026 йил 1 июндан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар таркибига “Инсон” марказлари ходимлари киритилади.

 

2026 йил 1 июндан руҳий ҳолати бузилган шахсларга васий ёки ҳомий сифатида тайинланган шахсларнинг васийлик ёки ҳомийликдаги шахслар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши “Инсон” маркази томонидан мониторинг қилиб борилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//