Сиёсат
Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди. Бу ҳақда институт сайтида маълум қилинди.
“Тошкент молия институти кузатув кенгаши қарори билан иқтисод фанлари номзоди, доцент Обломуродов Нарзулло Наимович Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди”, дейилади расмий хабарда.
Маълумот учун, Нарзулло Обломуродов 2021 йилнинг 1 февралида Экология партиясининг раиси этиб сайланган. 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Президент сайловида Экопартиядан номзод сифатида кўрсатилган. У жами сайловчиларнинг 4,1 фоизи овозини тўплаган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ