Сиёсат
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари Россия қўшинларига сафарбар этилаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига сўров юборилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборган.
“Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади”, — дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ