Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди

Сақлаш
22:19 / 14.07.2023 1633 0

9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари сайловда Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг 14 июль куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришди.

Сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод сифатида кўрсатилган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 87,05 овозини тўплади.

Инаугурация Сенат биносида бўлиб ўтди. Маросим бошланишидан аввал Сенат мажлислар залига штандарт (байроқ) ва президент белгиси олиб кирилди.

Парламент қуйи ва юқори палаталарининг қўшма мажлисида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномасини топширди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди. Президент қуйидаги сўзларни айтди: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//