Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 июль куни бўлиб ўтади

Сақлаш
02:17 / 14.07.2023 1678 0

2023 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси бўлиб ўтади.

Парламент қуйи палатасининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланади.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига қайта сайланди.

Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи овоз берган.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//