Сиёсат
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси навбатдан ташқари президент сайлови жараёни бўйича баёнот эълон қилди.
Баёнотга кўра, элчихона “Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини юқори баҳолайди ва сайлов участкаларида улар президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаётганини қайд этади”.
“Президент Мирзиёев янги ваколатлари доирасида ўз вазифасини бажаришга киришар экан, Қўшма Штатлар унинг ислоҳотлар ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби кун тартибида турган масалаларни илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдиради. Бу тамойилларга риоя қилиш вакиллар бошқарувининг асоси ҳисобланади”, — дейилади баёнотда.
Шунингдек, АҚШнинг президент Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукумати билан иқтисодий, таълим, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга интилиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ