Шавкат Мирзиёев МДҲ бош котибини қабул қилди

Сақлаш
03:58 / 11.07.2023 1206 0

Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатда бўлиб турган ушбу ташкилот бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, учрашув аввалида МДҲ бош котиби давлат раҳбарини Ўзбекистон президенти сайловида қозонган ғалабаси билан табриклаб, унга бахт-саодат, мамлакат барқарор тараққиёти ва равнақини таъминлаш йўлида муваффақиятлар тилади. Сайлов халқаро стандартларга тўлиқ мос ҳолда ўтгани қайд этилди.

Шунингдек, сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ҳамда овоз бериш натижалари аҳоли амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётгани ва унга ишонишидан далолат экани алоҳида таъкидланди. МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстликнинг 40 дан зиёд битимларини имзолади, 24 та соҳавий органларига қўшилди. Куни кеча Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар сайлов комиссиялари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди. Учрашувда кўп томонлама шерикликни кенгайтиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//