Тошкент вилоятида келгуси етти йилда 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилиши айтилди

Сақлаш
01:55 / 08.07.2023 1965 0

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида қурилиш соҳасини ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

 

“Келгуси етти йилда мамлакат бўйича 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш бўйича катта марраларни белгилаб олганмиз. Бунда, “Янги Ўзбекистон” массивлари сони 100 тага етказилиб, қўшимча 200 мингта оилага мўлжалланган уйлар барпо этилади. Бунга қўшимча равишда 700 мингта хусусий уй-жойлар барпо этилади”, – деди номзод.

 

Номзод “Менинг биринчи уйим” дастури бўйича илк катта лойиҳа қурилишини нега айнан Тошкент вилоятидан бошланиши ҳақида гапирди.

 

“Сабаби, ҳозирнинг ўзида вилоятдаги 24 минг оилада уй-жойга талаб бор. Бундан ташқари, ҳар йили яна 25 мингта янги оила пайдо бўлмоқда. Келгуси етти йилда “Менинг биринчи уйим” дастури доирасида Тошкент вилоятида жами 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади.

 

Умуман, келгуси йилдан бошлаб, бошқа вилоятларда ҳам камида 100 минг оилага мўлжалланган худди шундай ижтимоий уйлар барпо этилади”, – деди номзод.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//