Сиёсат
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилдаги режаларига тўхталди.
Номзодга кўра, 2030 йилга қадар:
ҳавога чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 150 минг тонна ёки 50 фоизга қисқартириш;
қўшимча 1 минг 200 та электробус олиб келинади ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилади;
қолган автобуслар зарарли чиқиндиси 3 баробар кам бўлган табиий газ ёқилғисига ўтказилади, яъни дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди.
Йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш ҳисобига “хавфсиз ва равон йўл” тамойили ҳам жорий қилинади. Бунда илғор хорижий тажриба асосида тирбандликни камайтириш мақсадида:
барча чорраҳаларда (605 та) “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизими амалга киритилади (ҳозир – 64 та);
шаҳарга 5 та кириш жойида ва йўловчи оқими юқори бўлган 6 та метро бекати атрофида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил қилинади;
тирбандлик юқори бўлган кўчаларда 12 та йўл ўтказгич қурилади, йўллар бўйида 3 минг ўринга эга замонавий паркоматлар ўрнатилади.
“Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, Дўстлик метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар узунлиги 15 километр бўлган, 115 минг йўловчи ташиш қувватига эга ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади”, – деди номзод.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ