Сиёсат
Президент томонидан имзоланган қонун билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан унинг 2022 йил 21 декабрь куни мамлакатга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди.
Шартномага кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.
Шартнома билан Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ