Сиёсат
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россия Федерациясига ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мудофаа вазирлиги ушбу хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Унга кўра, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этган”, — дейилади хабарда.
Вазирлик барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраган ва асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77667
Жамият
56688
Жамият
55908
Жамият
50961
Жамият
//
Изоҳ йўқ