Сиёсат
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда туризмни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.
“Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки кўмагида “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида янги тезюрар автомобиль йўллари қурилади. Бунга 4 миллиард доллар инвестиция киритилади.
Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.
Осиё инфратузилма инвестициялар банки кўмагида Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз (М-39) йўли қайта қурилади, “Самарқанд – Бухоро – Олот” йўли таъмирланади. Бунга 300 миллион доллар ажратамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77750
Жамият
56722
Жамият
55945
Жамият
51004
Жамият
//
Изоҳ йўқ