Жамият
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Нодиржон Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари эди.
Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар “Ёшлик” журналига бош муҳаррирлик қилган.
У 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган, 2019 йил декабрида уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2022 йилда эса Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ