Жамият
Ўзбек адабиёти тарихида Қўқон адабий муҳитининг ўрни беқиёс. Бу заминда 300 дан зиёд шоир ва адиб яшаб, ижод қилган.
Шундай адибларни етиштирган Қўқон УНEСCОнинг «Адабиёт шаҳри» мақомини олишга ҳам муносиб. Лекин бундай бой мерос ҳалигача тизимли ўрганилмагани, илмий тадқиқотлар олиб борилмагани қайд этилди
Шу боис, Қўқон адабий муҳити антологияси ва электрон платформасини яратиш, Адабиёт ва ижод мактабини ташкил этиш таклиф қилинди.
Ахборот хуружлари авж олаётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани таъкидланди. Шунинг учун бу йил вилоятдаги 100 та маҳаллада намунавий маҳалла кутубхоналари ташкил этилади, бук-кафе очган тадбиркорларга солиқ ва ижара тўловларидан имтиёз берилади.
Президентимиз «Бурҳониддин Марғиноний» илмий-маърифий ва туризм мажмуасида ҳар икки йилда Халқаро китобхонлик фестивалини ўтказиш, ушбу тадбирга дунёнинг машҳур ёзувчи ва шоирларини таклиф қилиш ташаббусини билдирди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ